Америка 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Афғонистонга қўшин киритган.
АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондаги 14 минг америка аскарларининг 5 мингини ортга қайтармоқчи. Бу ҳақда АҚШ расмий вакили “Reuters”га маълум қилган.
Жорий йил 19 декабрь куни Трамп маслаҳатчиларига қаршилик кўрсатиб, АҚШ ҳарбийларини Суриядан чиқариш ҳақида қарор чиқарганди. Шундан бир кун ўтиб, мамлакат мудофаа вазири Жеймс Мэттис истеъфога чиқишини маълум қилди.
Амалдорлардан бири шахси аноним қолиши шарти билан Афғонистондаги қўшинларни камайтириш бўйича қарор қабул қилингани ва қисқартиришни бошлаш бўйича оғзаки кўрсатма берилганини айтган. Амалдор қисқартириш қачон амалга оширилиши муҳокама қилинаётганини ва бу иш бир неча ҳафта ёки ойдан кейин амалга оширилиши мумкинлигини айтган.
Шахси очиқланмаган амалдор президент америка аскарларининг Афғонистонда бўлишига ортиқ чидаб туролмаслигини маълум қилган.
Маълумот учун, АҚШ 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан кейин Афғонистонга қўшин киритган. 17 йил давомида Афғонистонда 2400 нафар ҳарбий ва расмий шахслар ҳалок бўлган.

Суннатилла Абдуллаев