“Дававианазорат” инспекцияси вакиллари БААнинг Дубай Амирлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказган.
Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг ишбилармон доиралари билан музокаралар ўтказиш учун жўнатилган Ўзбекистон Республикаси “Дававианазорат” инспекцияси вакиллари БААнинг Дубай Амирлиги авиация маъмурияти билан музокаралар ўтказган.
Музокаралар чоғида, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳаво қатновларининг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги истиқболлари, Flydubai авиакомпанияси томонидан Ўзбекистонга қатновларни амалга ошириш, қатновлар сони ва келишилган қатновлардан фойдаланишда ўзаро фойдали тижорий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида тайинланган авиакомпаниялар (“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва Flydubai) ўртасида алоқаларини ўрнатиш каби масалалар муҳокама қилинган.
Музокаралар натижасиига кўра тегишли Баённома имзоланган ва унга мувофиқ томонлар қуйидаги келишувларга эришган:
1. Аввал тайинланган Emirates Airlines ташувчиси ўрнига, Дубай-Тошкент келишилган қатновида доимий ташувчи сифатида Flydubai авиакомпанияси тайинланганлиги тасдиқлансин.
2. Flydubai авиакомпаниясига Дубай ва Тошкент ўртасида ҳафтасига (5)-марта, IATA 2019-Ёз мавсумидан бошлаб ҳафтасига (2)-та қўшимча мунтазам йўловчи қатновларини амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.