Америкалик олимларнинг таъкидлашича, касалликларни олдини олиш учун бир кунда 15-30 дақиқа югуриш кифоя.
Америкалик олимларнинг таъкидлашича, касалликларни олдини олиш учун бир кунда 15-30 дақиқа югуриш кифоя. У инсон саломатлигига қуйидагича таъсир кўрсатади:
Мия фаолиятига таъсири
Югуриш юрак уриш тезлигини ва кислородга бой қон оқимини оширади. Ёши катта инсонларда юрак-қон томир фаолиятининг яхшиланишига ёрдам беради.
Яхши кайфият
Тонгги югуришни одат қилган кишиларнинг руҳиятида ижобий ўзгаришлар кўп кузатилади. 2012 йилги тадқиқот натижаларига кўра, жисмоний машқлар билан доимий шуғулланувчилар бошқаларга нисбатан сабр-бардошли бўлишар экан.
Яхши уйқу
Куни бўйи яхши кайфиятда юрган одам тунда ҳам мириқиб ором олади. Бунинг учун эса мунтазам 10-15 дақиқа югуриш талаб этилади. Бундан ташқари, югуриш тушкунликни камайтириш орқали инсонни айрим муаммолардан халос этади.
Қон босимида
Юқори қон босимидан қийналадиган инсонларга жисмоний машқларни қолдирмай бажариш тавсия этилади. Буларнинг орасида югуриш ҳам бор. Натижада юқори холестерин ва диабетга чалиниш хавфи камаяди.
Юрак касалликларида
Ҳар куни 5 дақиқа югурган одамда юрак-қон томир касаллиги хавфи йўқолади. Шу сабабли улар орасида узоқ умр кўрувчилар сони кўп бўлади. Бироқ фақат вақт топилганда югуриш, баъзида уйқуни авфзал билиш ижобий натижага эришишга тўсқинлик қилади.
Узоқ умр кўришда
Мунтазам тонгда югуриш ўрта ҳисобда инсон умрини 3 йилга узайтиради. Буни жисмоний машқлар бажарадиган ва бажармайдиган инсонлар ўртасидаги фарқлар орқали ҳам билиш мумкин.