...
МЕНЮ
ONLINE TV

Замонавий бешкураш бўйича илк мусобақа ўтказилади


14:32, 29.03.2017 Спорт
 1 900

Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ташкил этилган эди.

Замонавий бешкураш бўйича илк мусобақага 31 март куни старт берилади. Мазкур беллашувлар пойтахтимизнинг турли спорт саройларида ўтказилиши режалаштирилган.
 
Қиличбозлик беллашувлари «Пахтакор» марказий стадионининг “Ёшлик” спорт залида соат 09:00 дан 11:00 га қадар бўлиб ўтади.
 
Шу куннинг ўзида атлетлар пойтахтимиздаги “Ёшлик” соғломлаштириш-спорт комплекси (собиқ НБУ спорт мажмуаси)да мусобақани давом эттиради. Режага кўра, сузиш бўйича беллашув соат 12:00дан 14:00 гача, ўқ отиш ва югуриш бўйича балларни жамлаш эса 15:00-18:00 гача бўлиб ўтиши кўзда тутилган. От спорти бўйича ўтказиладиган беллашувлар 1 апрелга белгиланган.
 
Мусобақа якунлангач, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг фаолияти тақдимоти ва замонавий бешкураш бўйича мамлакат чемпионатининг очилиш маросимига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ташкил этилган эди.
Бобур Жалолов
 

Теглар:Бешкураш Югуриш Қиличбозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!