Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг раиси Рустам Шоабдураҳмонов Марказий Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти лавозимига сайланди.
Кенгашда сўзга чиққан Логвин минтақада қиличбозлик спорти ривожланаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, миллий қиличбозлик федерациялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.
Йиғилиш қатнашчилари ушбу ташаббусни якдиллик билан маъқулладилар. Сўзга чиққан Қозоғистон қиличбозлик федерациясининг вице-президенти Рушидин Кичиков Марказий Осиё қиличбозлик конфедерацияси раҳбар органини шакллантириш зарурлигини таъкидлаб, конфедерация президенти лавозимига Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг раиси Рустам Шоабдураҳмонов номзодини таклиф қилди.
Кенгаш қатнашчилари бир овоздан Рустам.Шоабдураҳмонов номзодини қўллаб-қувватладилар ва Марказий Осиё қиличбозлик конфедерацияси президенти этиб сайладилар.
Конфедерация бош котиби лавозимига Афғонистон қиличбозлик федерацияси президенти Аҳмад Торик, ташкилот вице-президентилигига эса Қозоғистон қиличбозлик федерациясининг вице-президенти Рушидин Кичиков сайланди.