...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОФК Одил Аҳмедовни жазолади


19:32, 01.02.2019 Спорт
 15 182

Аҳмедов 30 кун ичида жаримани тўлаши керак

Ўзбекистон терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Осиё футбол конфедерацияси томонидан 10 минг доллар жаримага тортилди.
 
Одил Аҳмедов Осиё Кубогининг 1/8 финалидаги Австралияга қарши кечган ўйиндан кейинги флеш-интервьюни бермай ўтиб кетгани учун жазоланган.
 
Аҳмедов 30 кун ичида жаримани тўлаши керак. Бундан ташқари, шундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, жазо қаттиқроқ бўлиши мумкин.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон-Австралия баҳси 21 январь куни бўлиб ўтганди. Ўйин пенальтилар сериясигача бориб, якунда 2:4 ҳисоб билан Австралия ғалаба қозонганди. Ўша ўйинда Одил Аҳмедов 120 дақиқа давомида жамоа сардори сифатида тўп сурган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Одил Аҳмедов ОФК 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!