Осиё футбол конфедерацияси Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа Ўзбекистонда.
Шайх Салмон бин Иброҳим ОФК Ижроқўмининг Тошкентда биринчи маротаба ўтказилаётган йиғилишида иштирок этиш учун келди.
Мазкур тадбир эртага, 26 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги International меҳмонхонасида ўтказилади. ОФК Президентидан ташқари, ОФК Бош котиби Дато Виндсор Жон ҳам Ўзбекистонга етиб келган.