...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда катта футбол воқеаси бўлиб ўтмоқда


18:42, 26.09.2018 Спорт
 6 482

ОФК Ижроқўмининг йиғилиши муҳим масалаларга бағишланмоқда.

Бугун, 26 сентябрь куни Тошкентда ОФК Ижроқўмининг набватдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш Тошкентдаги “International” меҳмонхонасида бўлиб ўтяпти.
 
Йиғилишни ОФК Президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа очиб берди. Сўнгра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице Президенти Умид Аҳмаджонов сўзга чиқиб, Ижроқўм йиғилиши қатнашчиларини Ўзбекистонда кўриб турганидан мамнун эканини билдирди.
 
Умид Аҳмаджонов Осиё футбол конфедерасияси Президенти жаноб Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифага алоҳида миннатдорчилик изҳор қилди ва йиғилишда қабул қилинган қарорлар Осиё футболи ривожига катта таъсир кўрсатишига ишонишини билдирди.
 
Йиғилишда ОФКнинг муҳим масалалари, шунингдек,  ОФК ва ЎФА ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ОФК ЎФА Умид Аҳмаджонов Шайх Салмон бин Иброҳим ал Ҳалифа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!