Баҳсларда Ўзбекистон шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шаҳноза Тоғаймуродова ва Айсулу Уснатдиновалар ҳимоя қилишди.
Мусобақанинг жамоавий йўналишида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар тарихда илк маротаба жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилишди. Қизлар турнир давомида Молдова ва Германия терма жамоаси вакилларини мағлуб этди. Финал босқичида эса россиялик рақибларга мағлуб бўлиб, кумуш медални қўлга киритдилар.
Баҳсларда Ўзбекистон шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Шаҳноза Тоғаймуродова ва Айсулу Уснатдиновалар ҳимоя қилишди.
Яккалик баҳсларида бош мукофотга болгариялик Йоана Илиева эга чиқди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда россиялик спортчилар Валерия Кобзева ва Алина Михайловага насиб қилди.
Қайд этиш лозимки, мазкур натижадан сўнг ўзбекистонлик қизлар жаҳон рейтингида 12-ўринга кўтарилдилар. Осиё қитъасида эса кучли учликка кириб олдилар.