...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек қиличбозлари халқаро турнирда ҳеч кимга ўрин бермади


17:14, 16.05.2017 Спорт
 2 469

Мусобақада иштирок этган спортчи йигитларимиз совриндор ўринларнинг учаласини ҳам банд қила олишди.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича “Жас Канат” номли халқаро турнир бўлиб ўтди.
 
Ушбу мусобақада иштирок этган спортчи йигитларимиз совриндор ўринларнинг учаласини ҳам банд қила олишди. Биринчи ўринни Чирчиқ олимпия захиралари спорт коллежи тарбияланувчиси Жалолиддин Душанбоев қўлга киритган бўлса, иккинчи ўрин Тошкент шаҳри вакили Бобур Расуловга насиб этди. Бронза медални эса яна ЧОЗСК спортчиси Абдулазиз Бахтиёров қўлга киритди.
 
Айнан ушбу спортчиларимиз 2018 йили Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар олимпиадасида иштирок этиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.
 
Қизлар ўртасидаги мусобақаларда эса Тошкент шаҳри вакили Севинч Исмоилова учинчи ўринни эгаллади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Олма-Ота Қиличбозлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!