Дастлабки тахмин бўйича, чақалоқнинг ота-онаси уни вафот этган дея ҳисоблаб, кўмиб қўйган.
Уй ҳайвони эгаси сўзига кўра, кучуги бор кучи билан ерни кавлай бошлаганида ҳайрон бўлган. Кавланган чуқур ёнига келиб, у ерда оқ матога ўралган йиғлаётган чақалоқни кўрган.
Қутқариб қолинган гўдак бир ярим ойлик чақалоқ экани аниқланди. Тана ҳарорати тушиб кетган ва юрак уриши секинлашган гўдак шифохонага жойлаштирилди. Айни дамда чақалоқ шифокорлар назоратида ва аҳволи яхшиланиб бормоқда.
Полиция гўдакнинг яқинларини қидирмоқда. Дастлабки тахмин бўйича, чақалоқнинг ота-онаси уни вафот этган дея ҳисоблаб, кўмиб қўйган.