Тайвань 1949 йилдан бери ўз маъмурияти томонидан бошқариб келинади.
“Тайвань мустақиллиги” ғояси тарихий жараёнларга зид ва охир-оқибат боши берк кўчага олиб боради. Бу ҳақда бугун, 2 январь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин “Тайванлик ватандошларга мурожаат”нинг 40 йиллигига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
“Си Цзиньпиннинг сўзларига кўра, “хитойликлар хитойликлар билан урушмайди”, “Хитойнинг тинч бирлашиши эса ҳам қитъа қисмидаги Хитой халқи, ҳам Тайвань бўғозининг нариги бетидаги ватандошлар манфаатига хизмат қилади”.
“Биз Хитойнинг тинч бирлашиши учун кенг майдон яратишга тайёрмиз ва ҳеч қандай айирмачилик фаолиятига йўл қўймаймиз”, деб таъкидлаб ўтди ХХР раҳбари.
Шунингдек, ХХР раисининг таъкидлашича, “Хитойнинг бирлашиши ҳеч бир мамлакатнинг қонуний қарашларига зарар келтирмайди, шу жумладан, Тайваннинг иқтисодий қарашларига ҳам”. Аксинча, бирлашиш Осиё-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга туртки беради.
“Биз ҳамон бир оиламиз. Тайвань бўғозини кесиб ўтиш ички ишимиз бўлиб, табиийки, ўзаро музокара ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилиши керак”, деган ХХР раиси.
Тайвань 1949 йилда Гоминдан қўшинлари Чан Кайши бошчилигида коммунистларга мағлуб бўлганидан бери ўз маъмурияти томонидан бошқариб келинади.
Ўшандан бери Хитойнинг энг катта ороли аввалги Хитой республикасининг байроғи, пул бирлиги ва бошқа баъзи белгиларини сақлаган ҳолда ўз маъмурияти томонидан бошқарилади. Расмий Пекин эса Тайванни Хитой вилоятларидан бири деб ҳисоблайди.

Суннатилла Абдуллаев