...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси БААга жўнаб кетди


12:07, 02.01.2019 Спорт
 2 958

БААда футбол бўйича Осиё Кубоги ўтказилади.

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Бирлашган Араб Амирликларида футбол бўйича Осиё Кубоги старт олади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Ўзбекистон термаси Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши кураш олиб борадилар.
 
Бугун, 2 январь куни терманинг шу мусобақада иштирок этадиган аъзолари БААга жўнаб кетдилар. Футболчилар Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали равишда кузатилди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.


 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Иккинчи ўйин 13 январь куни Туркманистонга қарши бўлиб ўтса, ўзбекистонлик футболчилар гуруҳдаги сўнгги баҳсда 17 январь куни Япония терма жамоасига қарши майдонга тушадилар.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Футбол Осиё Кубоги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!