...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роберто Карлос фахрийлар ўйинида майдонга тушди


15:22, 28.01.2019 Спорт
 4 660

Бразилиялик жаҳон чемпиони ёш футболчилар учун ЎФА майдонида ташкил этилган мастер-классда иштирок этган.

Аввалроқ, жаҳон футболи юлдузи, Бразилия терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган ҳимоячи Роберто Карлос Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
“Реал” клубининг собиқ аъзоси Роберто Карлос дастлаб ЎФА раҳбарияти билан учрашган. Унга миллий чопон ва дўппи совға қилинган.
 
Шундан сўнг, бразилиялик жаҳон чемпиони  ёш футболчилар учун ЎФА майдонида ташкил этилган мастер-классда иштирок этган. У турли футбол мактабларидан келган болажонлар учун маҳорат дарсларини намойиш қилган.


 
Кейин шу ернинг ўзида фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтган. Унда Азамат Абдураимов, Виктор Карпенко, Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Баҳодир Аҳмедов, Александр Хвостунов, Алексей Рощин каби футболчилардан ташкил топган “Пахтакор” ва Ўзбекистон терма жамоасининг фахрийлари иштирок этишган.
 
Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта таймдан майдонда тўп сурган. Учрашув Ўзбекистон терма жамоаси фахрийларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Карлос голлардан бирига муаллифлик қилганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.


 
Шундан кейин Роберто Карлос Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби бўлган болажонлар ва бошқа футбол мактаблари тарбияланувчиларига турли совғалар тақдим қилган.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Роберто Карлос Ўзбекистон футбол ассоциацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!