Гап 2000 йилларда “Қироллик клубининг ажралмас бўлаги бўлган Роберта Карлос ҳақида.
Маълум бўлишича, Бразилиняниг Рио-де-Жанейро шаҳри Адлия департаменти икки нафар фарзандига алимент нафақасини тўламаганлиги учун футболчини уч ой қамоқ жазосига тортишни талаб қилган.
44 ёшли Роберто Карлос собиқ турмуш ўртоғи Барбара Турлерга 61 минг реал (20 минг АҚШ доллари) миқдорида алимент пулини тўламаган.
Футболчининг ушбу ҳолатни молиявий қийинчилик билан изоҳлаган.
Маълумот ўрнида, Роберто Карлоснинг 9 нафар фарзанди бор. Яқинда футболчининг оиласида Марина исмли қизалоқ дунёга келди.