...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўтган кунлар” романи француз ва инглиз тилида чоп этилади


16:31, 24.08.2017 Жамият
 2 111

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди асарни чет тилига таржима қилиш ва чоп этишга кўмаклашади.

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди маданий-маърифий ва илмий оммабоп манбаалар ҳамда ўзбек адабиёти дурдоналарини чет тилларига таржима қилиш ва чоп этишга грант ажратиш орқали Ўзбекистоннинг бой маданий меросини бутун дунёга тарғиб этишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.
                          
Фонд Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда машҳур ўзбек адиби Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романини инглиз ва француз тилларига таржима қилиш ҳамда ушбу нодир асарни жаҳон ҳамжамиятига танитишни режалаштирган. Бу ҳақда Фонднинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” хайрия жамғармаси васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева Ислом Каримов фондига асос солгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ислом Каримов фонди ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар