...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия тузилади


09:29, 28.11.2018 Жамият
 1 209

Комиссия таркибига Комиссия раиси, унинг ўринбосарлари, Бош котиб ва Комиссия аъзолари киради.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди
 
Низомга мувофиқ қуйидагилар Комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
 
  • таълим;
  • илм-фан;
  • маданият;
  • оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар.
 
ЮНЕСКО ва Таълим, илм-фан ва маданият масалалари бўйича Ислом ташкилотининг (АЙСЕСКО) фаолиятида Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ва ролини мустаҳкамлаш, ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича вазирликлар ҳамда идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади.



Низомга мувофиқ умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган тегишли ҳудудларда режалаштирилган қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари Комиссия билан келишилади.
 
Комиссия таркибига Комиссия раиси, унинг ўринбосарлари, Бош котиб ва Комиссия аъзолари киради.
 
Комиссиянинг навбатдаги умумий мажлислари ҳар йили камида бир марта, навбатдан ташқари мажлислар эса зудлик билан ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар юзасидан чақирилади. Комиссия қарорлари кўпчилик овози билан қабул қилинади ва қарорларнинг мазмуни оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
 
Комиссиянинг Бош котиби вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади ва Президент билан келишилган ҳолда Ҳукумат томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.
 
ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО тадбирларида иштирок этиш учун вакилларни танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш Комиссия котибиятининг асосий функцияларидан бири ҳисобланади.

Теглар:ЮНЕСКО АЙСЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар