Наманганда Ўзбекистонниг кўзга кўринган ОАВ ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
19 февраль куни ўз ишини бошлаган семинар-тренинг очилишида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси иштирок этди.
“Мен ўз вазифамни сиз илғамаган жойладаги ранг хусусиятларини очиш деб биламан. Мен журналист сифатида сиздан кўп нарсаларни билмаслигим мумкин. Журналист сифатида биз жорий ҳафта давомида одамларнинг қайғу ва қувончи, оддий одамларнинг турмуш тарзи ва тажрибаларини ёритиб ўз ишимизда акс эттирамиз. Бугун Ўзбекистон туризмни ривожлантиришда улкан салоҳиятга эга. Мен Ўзбекистонда тўртинчи марта бўлиб турибман. Бу сафар келганимда аэропортдаги барча тартиб қоидалар учун 18 дақиқа вақтим кетди. Ваҳоланки, охирги бор келганимда бу қоидалар учун анча вақт сарфлагандим. Ўзбекистонда барча соҳаларда эркинлашув – либераллашув амалга ошмоқда. Биринчи галда аэропорт сайёҳларнинг этиборини тортади, албатта. Сиз Ўзбекисттонинг барча салоҳиятини намойиш қилишингиз керак”, дейди Жон Белл.
36 кишидан иборат семинар иштирокчилар 3 гуруҳга бўлинган ҳолда танланган мавзуларда фильм суратга олишга киришди. Қайсидир гуруҳ Наманганнинг туризм салоҳиятини акс эттиришга киришган бўлса, бошқаси самовий отлар мавзусини маъқул кўрди. Икки давом этган суратга олиш ишларидан сўнг жамоалар тайёр видомаҳсулотлар билан монтаж столига ўтиришди. Эртага, 22 февраль куни семинар-тренинг ўзи ишини якунлайди.