...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурияда АҚШ қуроллари сотилаётгани аниқланди


13:39, 21.02.2018 Олам
 2 733

Террорчи кучлар ижтимоий тармоқлар орқали қуроллар сотмоқда.

“CNN” канали журналистлари Telegram мессенжери орқали Суриянинг Идлиб шаҳридан Амеркада ишлаб чиқарилган қуролларни сотиб олишди. Бу ҳақда “Вести.ru” хабар бермоқда.
 
Идлибдаги террорчи кучлар Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни интернет орқали сотишмоқда.
 
Бундан хабар топган журналистлар текшириб кўриш мақсадида уларга қурол буюртма қилади.
 
Қурол сотувчилари уларга кенг турдаги қуролларни, граната, пулемёт, автомат ва махсус ўқ ўткизмас кийимларни таклиф қилади.
 
Қуролни сотаётган киши харидорга АҚШнинг Шимолий Каролина штатида ишлаб чиқарилган М-16 русумли милтиқларни тавсия қилган.
 
Бу қурол тури АҚШ томонидан Сурия муҳолифат кучларига етказиб берилгани айтилмоқда.
 
Ҳозирда эса бу қуроллар сақланувчи омборлар террорчи кучларнинг назоратида бўлиб турибди.
Икром Раҳмон

Теглар:Сурия қуроллар журналистлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!