Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати Матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг 2017 йилда туғилган набираси Н.Б.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Ёнғин натижасида уйнинг 40 кв.метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйнинг 80 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғиннинг таҳминий сабаби, миллий “Сандал” ичига маиший электр жиҳозини қўйилиши ва назоратсиз қолдирилиши.