...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов вазир лавозимига ҳам тайинланди


15:13, 04.02.2019 Жамият
 7 776

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Очилбой Жуманиёзович Раматов Бош вазирнинг биринчи ўрибосари – транспорт вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Qalampir.uz манбаси хабар берди.
 
Очилбой Раматов шу вақтгача Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг раҳбари лавозимида, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси лавозимларини эгаллаб келаётганди.
 
Маълумот учун, Транспорт вазирлиги ташкил этиш тўғрисида президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил ноябрь ойида имзоланган қарорида таъкидлаб ўтилганди ва Бош вазир раҳбарлигидаги Абдулла Арипов ишчи гуруҳга Транспорт вазирлигини тузиш бўйича таклиф киритиш топширилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Очилбой Раматов Транспорт вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар