...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги аэропорт очилишида Ўзбекистон Ҳукуматидан ким қатнашгани маълум бўлди


10:35, 30.10.2018 Жамият
 8 275

Туркиядаги оммавий ахборот воситаларида ҳам, маҳаллий нашрларда ҳам Ўзбекистон тарафидан очилиш маросимида ким иштирок этиши маълум қилинмаган эди.

Хабарингиз бор, кеча, 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил топганининг 95 йиллиги муносабати билан Истанбул шаҳрида янги аэропорт очилиш маросими бўлиб ўтди. Аэропортни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған очиб берди.
 
Очилиш маросими олдидан берган хабарларимизда, маросимда хорижий мамлакатлардан меҳмонлар, Президентлар, вазирлар, дипломатик корпуслар вакиллари иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик. Туркиядаги оммавий ахборот воситаларида ҳам, маҳаллий нашрларда ҳам Ўзбекистон тарафидан очилиш маросимида ким иштирок этиши маълум қилинмаган эди.
 
QALAMPIR.UZ аниқлаган маълумотларга қараганда, маросимда Ўзбекистон номидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари – “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов қатнашган. Бу маълумотни QALAMPIR.UZ’нинг Ўзбекистон Ҳукуматидаги манбаси ҳам тасдиқлаган.


 
Эслатиб ўтамиз, Истанбул аэропорти очилиш маросимида Албания президенти Илир Мета, Қатар Амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани, Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков, Косово президенти Ҳошим Тачи, Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Мустафо Акинжи, Македония президенти Георге Иванов, Молдова президенти Игор Додон, Покистон Президенти Ариф Алви, Сербия президенти Александр Вучич, Судан президенти Умар Хассан Аҳмад ал-Башир, Босния ва Герцеговина Бош вазири Денис Звиздич, Болгария Бош вазири Бойко Борисов хорижий вазирлик ва идоралар вакиллари, қолаверса, кўплаб хорижий меҳмонлар қатнашган.

Теглар:Очилбой Раматов Истанбул аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар