...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги янги аэропортга видеосаёҳат


15:54, 01.11.2018 Олам
 5 220

Ҳозирда у 90 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади. 2023 йилгача аэропортнинг қолган қисми қуриб битказилади.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 29 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёнинг энг катта аэропорти дея эътироф этилаётган янги тайёрагоҳ ишга туширилди. Ҳозирча объектнинг учдан бир қисми ишга тушади.
 
Аэропорт тўлиқ ишга тушгач, унинг 6 та алоҳида учиш-қўниш йўлаги, 500 та самолётни қабул қила олиш имконияти, 70 минг автомобиль тўхташи учун очиқ ва ёпиқ тураргоҳ, 20 минг киши учун кутиш жойи ҳамда ҳар йили 200 млн йўловчига хизмат кўрсата олади.
 
Майдони жами 76,5 млн кв.м. бўлган аэропортнинг дастлабки қисми очилиши учун 6 млрд евро маблағ сарфланган. Ҳозирда у 90 миллион йўловчига хизмат кўрсата олади. 2023 йилгача аэропортнинг қолган қисми қуриб битказилади.
 
Янги аэропортда 350 та йўналиш бўйича парвозлар амалга оширилади. Аэропортнинг 451 хонали юқори технологияли меҳмонхонаси ҳам мавжуд.
 
Ушбу аэропортга юқоридаги видеоплеер орқали саёҳат қилишингиз мумкин. 

Теглар:Истанбул аэропорти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!