2 ноябрь куни республиканинг қатор ҳудудларида ҳаво 0 даражадан пасаяди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -1...+1, кундузи +4...+6 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, кечаси -2...+3, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
Сирдарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ҳаво бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...0, кундузи 0...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -4...+1, кундузи эса -3...+2 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Қор аралаш ёмғир ёғади.