...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уддабуронлар пахта орасига қум, тарвуз ва ҳатто одамни қўшиб юборди


16:07, 01.11.2018 Жамият
 12 472

Аниқланган ҳолатлар бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, туман маъмурий судига кўриб чиқиш учун юборилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманининг 3-секторида жойлашган “Халқобод пахта тозалаш” акциядорлик жамиятига қарашли “Бўз овул” фермер хўжалиги томонидан олиб келинган 2110 килограмм пахта ўлчовдан ўтказилгандан кейин кўздан кечирилганда трактор тиркамасидаги пахта орасида одам борлиги аниқланган. Бу одам трактор тиркамасидан туширилиб қайта ўлчанганда, пахтанинг оғирлиги 2020 килограмм тош босган.
 
Яна шундай ҳолат: ушбу жамиятга қарашли “Б.Каримбердиев” пахта қабул қилиш пунктига “Аллияр Азамат” фермер хўжалиги томонидан олиб келинган 1426 килограммлик пахта хом ашёси ўлчангандан кейин текширувдан ўтказилганда, пахта юкланган трактор тиркамасининг остида жами 330 килограмм тупроқ солинган 5 халта ва 6 та тарвуз борлиги аниқланган.




 
Ушбу ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат инспекцияси Кегейли тумани бўлими ходимлари томонидан аниқланган.


 
ЎзАнинг хабар беришича, аниқланган ҳолатлар бўйича бўлим томонидан маъмурий иш қўзғатилиб, туман маъмурий судига кўриб чиқиш учун юборилган.




 
Суд томонидан жорий йил 30 октябрь куни ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига энг кам иш ҳақининг бир баробаридан, яъни, 184 минг 300 сўмдан маъмурий жарима солинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қорақалпоғистон Пахта-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар