Женгис Ембергенов шу кунгача турли ҳокимият органларида юқори лавозимларда ишлаб келган.
Женгис Сағинбаевич Ембергенов Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига вақтинча бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизмати.
Женгис Ембергенов ушбу лавозимга такроран тайинланмоқда. 2012-2017 йиллар мобайнида у айнан шу, яъни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Кейинчалик 2017 йилда Хўжайли туманига ҳоким бўлиб сайланган Женгис Ембергенов, кўп ўтмай Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Аппарати бош мутахассиси фаолиятини давом эттирди ва сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазири этиб тайинланиб, шу кунга қадар мазкур вазирликни бошқариб келди.
Маълумот тариқасида, шу кунга қадар Вазирлар Кенгашида мазкур лавозимда Сабур Нагметов ишлаб келган.