...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирига ўринбосар тайинланди


20:14, 31.01.2019 Жамият
 4 059

Ички ишлар вазирлиги тизимдаги тайинловлар кадрлар масаласига тааллуқли бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудларда навбатдаги лавозим тайинловлари амалга оширилди.
 
Вазирлик Матбуот хизматининг хабар беришича, қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:
 
Полковник Аҳмедов Ислом Бахтиёр ўғли – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;
 
Подполковник Камолов Рустамбек Мадамбекович – Ўзбекистон Республикаси ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига;
 
Майор Акмалов Фаррух Шавкатович – Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1-сон Тошкент академик лицейи директори лавозимига;
 
Подполковник Ортиқов Ҳасанбой Турғунбоевич – Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига.
 
Аввалроқ, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИВ Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар