...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда 1 февралдан қандай ўзгаришлар бўлади?


10:43, 01.02.2019 Жамият
 8 559

Халқ қабулхоналари вакиллари уйма-уй юришни бошлайди.

Адлия вазирлиги бугун – 1 февралдан қонунчиликка киритилаётган ўзгаришлар ҳақида хабар берди.
 
Унга мувофиқ:
 
Бугундан бошлаб Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлайди ва ҳал қилади, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинади;
 
45 та мамлакатнинг фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилаш ҳақидаги норма кучга кирди, Бундан ташқари, 76 та мамлакат фуқаролари бугундан бошлаб электрон кириш визасини олиш имкониятига эга;
 
Тошкент шаҳрининг барча туманларида туман (шаҳар) прокурорлари раҳбарлигида жамоатчилик асосида фаолият юритадиган, жиноятчилик содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қиладиган эксперт-таҳлил гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилади;
 
кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг  вужудга келиши, бекор бўлиши, шунингдек улар билан боғлиқ битимлар ҳақидаги ахборот алмашинуви имкониятини берувчи ахборот-дастурий комплекси ишга туширилади;
 
Давлат божхона қўмитасининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексининг божхона постларида бепул асосда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона юк декларациясини тўлдириш бўйича хизмат кўрсатувчи махсус шахслар гуруҳи — "фронт-офислар" фаолияти йўлга қўйилади.
 

Теглар:Халқ қабулхонаси виза 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар