...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна 45 давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз киради


19:30, 06.01.2019 Жамият
 3 475

2019 йил 1 февралдан электрон кириш визасини олувчи мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади

Аввалроқ,  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2019-2025 йилларда Туризмни ривожлантириш концепцияси ва чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Фармонга мувофиқ:
 
2019 йил 1 февралдан электрон кириш визасини олувчи мамлакатлар рўйхати кенгайтирилади;
2019 йил 15 мартдан 30 кун давомида амал қилинувчи электрон визалар турлари тизими ҳамда алоҳида хорижий фуқаролар гуруҳларига қўшимча визалар тоифаси жорий қилинади.
 
Фармонга кўра, 2019 йилнинг 1 февралидан 45 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади.
 
Қуйида ушбу давлатлар рўйхати келтирилган:
  1. Австралия
  2. Австрия
  3. Аргентина
  4. Босния ва Герцеговина
  5. Ватикан
  6. Люксембург
  7. Венгрия
  8. Бруней-Даруссалам
  9. Греция
  10. Ирландия
  11. Исландия
  12. Италия
  13. Канада
  14. Андорра
  15. Лихтенштейн
  16. Монако
  17. Бельгия
  18. Дания
  19. Испания
  20. Нидерландия
  21. Норвегия
  22. Швеция
  23. Латвия
  24. Литва
  25. Монголия
  26. Янги Зеландия
  27. Португалия
  28. Болгария
  29. Кипр Республикаси
  30. Мальта
  31. Польша
  32. Сан-Марино
  33. Сербия
  34. Словения
  35. Хорватия
  36. Чили
  37. Руминия
  38. Словакия
  39. Буюк Британия
  40. Бразилия
  41. Финляндия
  42. Черногория
  43. Чехия
  44. Швейцария
  45. Эстония
 
Аввалроқ, Исроил, Индонезия, Жанубий Корея, Малайзия, Сингапур, Туркия, Япония, Тожикистон, Франция, Германия фуқароларига Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим асосида ташриф буюриш имконини берувчи фармонлар имзоланган еди.
 
Шу билан фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача бўлган муддатга визасиз режим асосида ташриф буюриши мумкин бўлган мамлакатлар сони 64 тани ташкил этадиган бўлди.
Айюб Мустафо

Теглар:визасиз режим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар