...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қўқондаги арча ёқиб юборилганмиди?


18:43, 06.01.2019 Жамият
 8 593

Ёнғин оқибатида Қўқон шаҳрида ўрнатилган сунъий арчанинг тўртдан бир қисми зарарланган.

Кеча, 5 январь куни Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ўрнатилган Янги йил арчаси ёниб кетгани тасвирланган видео тарқалган эди.
 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ёнғин ҳақида хабар Қўқон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлимига келиб тушган. Воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш экипажлари етиб келиб, ёнғин бартараф этилган.
 
Ёнғин оқибатида Қўқон шаҳри  Янги чорсу кўчасида жойлашган Муқимий номидаги драма театри ҳовлисига ўрнатилган, баландлиги 23 метр ва диаметри 6 метр бўлган сунъий арчанинг тўртдан бир қисми зарарланган.
 
Ёнғин сабаби ўрганилганда, арча ёнувчан полимер материалдан тайёрланганлиги, уни безатиш учун светодиодли гирляндалар ишлатилганлиги маълум бўлди.
 
Ёнғин содир бўлган куни ёмғир ёғиб, ёғингарчилик тугагандан сўнг электр гирляндалар ишга туширилган ва ёнғин электр симлардаги қисқа туташув натижасида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.
Айюб Мустафо

Теглар:Қўқон Арча ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар