...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнилғи ўғрилари улкан фожиага сабаб бўлди. Қурбонлар сони 66 нафарга етди


19:58, 19.01.2019 Олам
 18 733

Жароҳатланган сни қурбонлардан ҳам кўп.

Кеча, 18 январь куни Мексиканинг Идальго штатида ёнилғи ўтувчи қувурдаги портлаш ва ёнғин оқибатида камида 66 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штат губернатори Омар Файяд ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
 
“Тлауэлильпандаги воқеа оқибатида ҳозирча 66 нафар қурбон ва турли шифохоналарда ёрдам кўрсатилаётган 76 нафар ярадор бор”, деган Омар Файяд.
 
Портлаш ва ёнғин ўнлаб кишилар ноқонуний тарзда контейнерларни ёнилғи билан тўлдираётган пайтда содир бўлган.
 
Фожиа муносабати билан Мексикада Фавқулодда вазиятлар бўйича миллий комиссия иш бошлаган. Мехико шаҳри маъмурияти Идальгога тўртта вертолётда шифокорлар юборган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мексика Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!