Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 20-22 январь кунлари расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 20 январь куни Шавкат Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркелнинг таклифига биноан Германияга жўнаб кетди.
Давлат раҳбарининг ҳамма саъй-ҳаракатлари, барча сафарларидан мақсад битта – халқ манфаатини таъминлаш. Иқтисодий, инвестициявий ва технологик жиҳатдан улкан имкониятларга эга Германия билан ҳамкорликдан ҳам катта мақсадлар кўзланган.
Учрашув ва музокарлар натижасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Германия пойтахти Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан музокаралар ўтказилади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Мюнхен шаҳрида Ўзбекистон Президентининг Бавария Бош вазири Маркус Зёдер, шунингдек, Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Айюб Мустафо