...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг кекса эркаги вафот этди


19:36, 20.01.2019 Олам
 8 882

Нонака 113 ёшда ўз уйида вафот этди.

Японияда дунёдаги энг кекса эркак вафот этди. Бу ҳақда Kyodo News+ агентлиги хабар берди.
 
Бугун, 20 январъ куни Масадзо Нонака 113 ёшда ўз уйида вафот этди.
 
Нонака 1905 йил 25 июлда Япониянинг шимолидаги Ҳоккайдо оролида жойлашган Асоро қишлоғида  туғилган.  У 2018 йил апрель ойида дунёдаги энг кекса одам сифатида эътироф этилган. Хабарларга кўра, унинг яқинида яшовчи етти нафар укалари, сингиллари ва беш нафар фарзанди бор. 
 
Нонакадан аввал, дунёнинг энг кекса эркаги номига Испаниянинг Бьенвенида қишлоғидаги 113 ёшли Франциско Нуньес Оливейра эгалик қиларди.  У 2018 йил 29 январда вафот этган.
 
Гиннесс Рекордлари китобининг бутун тарихида сайёрамизнинг энг кекса фуқароси 122 ёш ва 164 кун яшаган француз аёли Жан Лоуис Калман деб эътироф этилади.  
Айюб Мустафо

Теглар:энг кекса одам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!