...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хотин телефон паролини бермагани учун эрини ёқиб юборди


19:59, 20.01.2019 Олам
 27 080

Пурнама куйиш жароҳатлари оқибатидан ҳалок бўлди. Аёл эса ҳибсга олинди.

Индонезиянинг Шарқий  Ява провинциясида бир аёл уяли телефонидаги паролни айтишдан бош тортгани учун эрини тириклайин ёқиб юборди. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.
 
Ильхам Каҳяни турмуш ўртоғидан телефонининг пароли қандай эканини сўради. 26 ёшли Деди Пурнама ўша пайтда уй томини таъмирлаётган эди. У  хотинига паролни айтишдан бош тортганида, Кахьяни ва Пурнама  ўртасида жанжал келиб чиқди. Пурнама  уй томидан тушиб, 25 ёшли Кахьянини урди.
 
Каҳяни унга жавобан, яқинида турган бензинни олиб, Пурнама устига тўкди. Шундан сўнг, эрини ёқиб юборди.
 
Оджи исмли бир одам оловни кўриб, уни ўчирди.  Пурнамани шифохонага олиб кетишди, аммо икки кундан сўнг у куйиш жароҳатлари оқибатидан ҳалок бўлди. Аёл ҳибсга олинган.
Айюб Мустафо

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!