...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага ҳам қор ёғиши давом этади


20:21, 20.01.2019 Бу қизиқ
 11 960

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 21 январь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2...0, кундузи +1...+3 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ва қор ёғади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи 0...+5 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -5...+0, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +3...+8 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёғингарчилик кутилмаяпти.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -12...-7, кундузи -5...0 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, қор ёғиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3,  кундузи -5...0 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, қор ёғиши кутилади.
Айюб Мустафо

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!