...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Германияга етиб борди


22:49, 20.01.2019 Жамият
 5 253

Бугун, 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Мирзиёев ўтирган самолёт Берлин аэропортига бориб қўнди. Тегел халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарини Германия расмий шахслари кутиб олди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 21 январга мўлжалланган. Президент Шавкат Мирзиёев Берлинда Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказади. Музокараларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган. 22 январь куни Мюнхен шаҳрида Бавария Бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Берлин Ўзбекистон-Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар