...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди кўп марталик кириш-чиқиш визалари 3 йилгача муддатга берилади


09:50, 29.11.2018 Жамият
 4 005

Адлия вазирлиги Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгаритириш киритилганини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик кириш-чиқиш визаларини эндиликда 3 йилгача муддатда расмийлаштириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Бунда виза учун 300 АҚШ доллари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари ушбу визаларни узоғи билан бир йилгача бўлган муддатга расмийлаштирииш мумкин бўлган.
 
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўзи бориб ўтказганлик учун давлат божи энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари этиб белгиланди (илгари бу учун энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз икки баравари миқдорида пул ундирилган). 

Теглар:Виза Чет эл фуқаролари Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар