1991 йилдан ҳозирги кунга қадар эса Осиё Олимпия Кенгаши президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради.
Бундан ташқари, ташкилот президентлиги учун сайловлар ҳам ўтказилиши кўзда тутилганди. “Insidethegames” нашри маълумотига кўра, ушбу лавозим учун ягона номзод ассоциациянинг амалдаги раҳбари шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах ҳисобланарди. Ўз навбатида, Сабах FIFA собиқ амалдори Ричард Лай билан боғлиқ юзага келган муаммолар, шунингдек оилавий сабабларга кўра, ихтиёрий равишда ўз номзодини қайтариб олишини маълум қилган. МОҚАга вице-президент сифатида сайланган Робин Митчелл эндиликда ташкилотга вақтинчалик президент вазифасини бажаради.
Маълумот учун, шайҳ Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабах 2012 йилдан буён МОҚА президенти ҳисобланарди. 1991 йилдан ҳозирги кунга қадар эса Осиё Олимпия Кенгаши президенти сифатида ҳам фаолият олиб боради.