...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда илк бор “Миллий спорт мукофоти-2018” тақдирлаш маросими ўтказилади


15:57, 22.12.2018 Спорт
 3 267

Умумий ҳисобда 18 йўналида йилнинг энг яхшиларига мукофотлар топширилади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан илк маротаба катта масштабдаги “National Sports awards-2018” (Миллий спорт мукофоти-2018) тақдирлаш кечаси ташкил этилади. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
 
Тақдирлаш маросими жорий йилнинг 28 декабрь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида бўлиб ўтади.
 
Спорт соҳасида йил лауретларини аниқлаш мақсадида МОҚ расмий сайти www.olympic.uz да тўртта йўналиш бўйича сўровнома ташкил этилди. Энди Миллий олимпия қўмитасининг махсус комиссияси сўровнома натижаларини ўрганиб чиқади. Умумий ҳисобда 18 йўналида йилнинг энг яхшиларига мукофотлар топширилади.
 
Маълумот ўрнида, 2018 йил ўзбек спорти учун ҳар томонлама муваффақиятли кечди. Йил давомида ўзбекистонлик спортчилар Индонезияда ўтказилган XVIII Осиё ва III ПараОсиё ўйинлари, шунингдек, Аргентинадаги III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида медаллар сони бўйича ҳам, сифати бўйича ҳам рекордларни янгилашди. Бундан ташқари ҳамюртларимиз турли халқаро мусобақаларда, рейтинг турнирларида, қитъа ва жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этдилар.
 

Теглар:Миллий спорт мукофоти-2018 Миллий олимпия қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!