...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уйига қайтаётган ўзбекистонлик дўппосланди


15:52, 22.12.2018 Жамият
 12 251

Жанжалда иштирок этганлардан бири шифохонага ётқизилди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Бухоро вилоятининг Қахрамон маҳалласида яшовчи Б.Р. ИИБга мурожаат қилган. Фуқаро мурожаатида акаси Қозоғистон Республикаси ҳудудида калтакланганини маълум қилган.
 
Воқеа шу йил 5 декабрь куни унинг бирга яшовчи акаси Р.Б. Россия Федерациясидан Н.Х. бошқарувидаги Lada Largus русумли автомашинасида йўловчи сифатида уйига қайтаётган вақтида содир бўлган. Машинада Р.Б., ҳайдовчи Н.Х., ва унинг яна бир йўловчиси Навоий вилояти Навбаҳор туманида яшовчи С.Н. бўлган.
 
Улар Қозоғистон Республикаси ҳудудига етиб келганларида Н.Х. ва С.Н. ўзаро жанжал сабаб Р.Б.нинг бош ҳамда танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказганлар.
 
Натижада Б.Р. шифохонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Н.Х. ва С.Н. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бухоро вилояти жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар