Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, кеча, 21 декабрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши сессиясида Жаҳонгир Ортиқхўжаев расман Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевни Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинлан тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қарорига мувофиқ Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳақида кеча бўлиб ўтган йиғилишда шундай деган эди:
“Тошкент мамлакатимиз учун қанчалик муҳимлигини ҳаммангиз яхши биласиз. Бу ерга раҳбар қўйиш ҳам осонмас. Шуни инобатга олиб, Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида 8 ойдан буён синадик. Тўғрисини айтиш керак, у шаҳарга келиб, муҳитни ўзгартиришга эришди. Ҳокимликнинг обрўсини оширди, тадбиркорларни ўзига эргаштира олди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент шаҳрининг шароитини, унинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини, бу ердаги одамларни ва фаолларни яқиндан билади. Энг асосийси, қандай қилиб одамлар учун иш жойи ташкил этишни яхши билади”.