Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига беш йилга қайта сайланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманда қўмитанинг истиқболда вазифаларини белгилаб олиш ва ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Унга кўра, қўмита бошқаруви, раёсати ва тафтиш комиссияси таркиби сайланди. Шунингдек, қўмитанинг янги таҳрирдаги устави қабул қилинди, деб ёзмоқда ЎзА.
Унда қўмитанинг амалдаги раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига беш йилга қайта сайланди.
Янги сайланган қўмита раиси Танзила Норбоева тадбир иштирокчиларини хотин-қизлар бахтиёр яшашини тахминлашда ҳамкор ва якдилликда ишлашга чақирди.