...
МЕНЮ
ONLINE TV

Танзила Норбоева ва Шерзод Қудбиев АҚШга бориб, Nike, Zara, GAP, Levi’s вакиллари билан учрашади


11:37, 23.01.2019 Жамият
 4 357

Nike, Zara, GAP, Levi’s, H&M, UNIQLO каби етакчи чет эл берендлари вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.

Жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева ва Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазири Шерзод Қудбиев таркибидаги ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан АҚШда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
 
Ўзбекистоннинг АҚШдаги Элчихонаси маълумотига кўра, мамлакатнинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш масалаларига масъул ҳукумат вакиллари Вашингтон шаҳрида “Cotton Campaign” халқаро коалициясининг йиллик йиғилишида иштирок этади.
 
“Cotton Campaign” ташкилоти таркибига меҳнат ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ноҳукумат ташкилотлари, пахта етиштиришда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берадиган ишбилармон ва инвестицион компаниялар киради.
 
Ташриф дастуридан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, АҚШ ишлаб чиқарувчилар йирик бирлашмалари, ритейлорлар ва касаба уюшмалари ташкилотлари,  Америка кийим ва оёқ кийими ассоциацияси, АҚШ мода саноати ассоциацияси, Америка меҳнат федерацияси, Саноат ташкилотлари конгресси ва бошқалар, Nike, Zara,  GAP, Levi’s, H&M,  UNIQLO каби етакчи чет эл берендлари вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.
 
Ўзбекистон Элчихонаси хабарига кўра, ҳукумат делегацияси Оқ уй, Давлат департаменти, Меҳнат вазирлиги, АҚШ савдо вакили офиси ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари билан музокаралар ўтказади.
 

Теглар:Танзила Норбоева Шерзод Қудбиев Nike 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар