...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон тараққиётида аёлнинг ўрни борми? Тошкентда халқаро конференция иш бошлади


10:57, 07.11.2018 Жамият
 1 829

Анжуманни Танзила Норбоева, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошлиғи Хелена Фрейзер очиб берди.

Бугун, 6 ноябрь куни “International Hotel Tashkent” меҳмонҳонасида “Мамлакатнинг демакратик янгиланиши ҳамда модернизациясида аёлларнинг роли: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуида халқаро конференция ўтказилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг анжуманда иштирок этаётган мухбири Зарнигор Абдумаликова хабар бермоқда.
 
Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган конференцияда дунёнинг 30 га яқин давлатидан экспертлар, шу жумладан, аёллар масалалари билан шуғулланувчи институтлар мутахассислари, қолаверса, сиёсий ва ижтимоий жабҳаларда ўз ўрнини топган хотин-қизлар иштирок этмоқда.


 
Конференцияни Бош вазир ўринбосари-Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, БМТ  Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги  ваколатхонаси бошлиғи Хелена Фрейзер очиб берди.


 
Халқаро миқёсдаги мазкур конференцияни ўтказишдан асосий мақсад халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистон аёлларини давлат бошқарувидаги ўрни ҳамда жамият ҳаётидаги фаоллигини атрофлича муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро тажрибага мурожаат қилиб, айрим жиҳатларини Ўзбекистонда татбиқ этишдан иборат.




 
Тадбирда “Давлат бошқарувида аёлларнинг роли ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда гендер тенглигини таъминлашнинг аҳамити”, “Аёллар бандлиги ва тадбиркорлигини ривожлантириш – оила мастаҳкамлигининг гарови”, “Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда аёллар саломатлигини қўллаб-қувватлаш  тизимини такомиллаштириш” каби мавзулар муҳокамага қўйилди.

Теглар:Халқаро конференция Танзила Норбоева Хотин-қизлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар