...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” акцияси бошланди


13:32, 27.11.2018 Жамият
 2 210

“Маиший зўравонликни олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ҳар йили бутун дунё бўйлаб “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кун” номи остида кампания ўтказилади. Ушбу кампания аёлларга нисбатан зўравонлик инсон ҳуқуқларига зид ҳаракат эканини ифодаловчи фикр билан рамзий боғланган икки воқеа 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш кунида бошланиб, 10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида якунига етади.
 
Кеча, 26 ноябрь куни “Уйдаги осойишталикдан дунёдаги тинчликка сари” – Тошкентда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган кампанияга старт берилди.
 
Ҳозирги кунда дунё бўйлаб ҳар учинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонлик қурбони бўлмоқда. БТМ Бош Котиби Хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш халқаро куни муносабати билан қилган баёнотида “Хотин-қизларга нисбатан зўравонлик глобал пандемия тусини олмоқда... Бу очиқ, ҳаққоний ва барқарор ривожланиш йўлидаги жиддий тўсиқдир”, – дея таъкидлаган эди.
 
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларини бартараф этиш мақсадида глобал интилиш ва саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди. Инсонга, шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига йўл қўймаслик Ўзбекистон Республикаси Қонунларда мустаҳкамланган. Жиноят кодексида инсоннинг, шу жумладан, аёллар ва қизларнинг ҳаёти, соғлиғи ва жинсий эркинлигига қарши йўналтирилган жиноятлар учун жавобгарлик кўзда тутилган.
 
Тадбирда доирасида “Маиший зўравонликни олдини олиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбир иштирокчилари қонунчиликнинг ушбу йўналиши бўйича ўз тавсияларини беришди.
 
Мунозаралар давомида иштирокчилар аёлларга нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш соҳасидаги ижобий ютуқларни, хусусан республика бўйлаб ташкил этилган аёлларнинг ижтимоий мослашув марказлари (шелтерлар) ташкил этилгани, маиший зўравонлик қурбони бўлган аёллар учун ягона “ишонч телефон” рақамлари ишга туширилгани, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар учун психолог, ҳуқуқшуносларнинг ишлашини ташкил этилганлиги, зўравонликнинг олдини олиш бўйича ташвиқот ишлари кучайтирилганлигини қайд этдилар.
 
Давра суҳбати якунида иштирокчилар зўравонлик масалалари бўйича аҳолининг хабардорлигини ошириш, шунингдек  давлат, ҳуқуқ-тартибот, ҳамда ННТларнинг зўравонликнинг ҳар қандай турини олдини олишга қаратилган ҳамкорликларини кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Теглар:Хотин-қизлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар