...
МЕНЮ
ONLINE TV

Интернетингиз ишлаяптими? “Ўзбектелеком” юрак ютиб, саволларга жавоб бермоқчи


13:13, 27.11.2018 Жамият
 6 155

Интернетга чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди, дейилади хабарда.

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш,  ИТ-технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрнига бағишланган анжуман ўтказади.  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари,  ташкилотлари ва корхоналари,  операторлар ва провайдерлар иштирок этадилар. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” хабар бермоқда.
 
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Интернет тармоғига чиқиш нархларини пасайтириш,  шунингдек, уланиш тезлигини ошириш ва 2020 йилга келиб МДҲ давлатлари даражасигача кўтаришдек  топшириқларини бажариш бўйича “Ўзбектелеком” АКнинг ҳисоботини тақдим этилади.
 
“Ўтган 10 ой мобайнида “Ўзбектелеком” АКда зарур бўлган яхшиланишлар тизимли таҳлил қилинди, керакли қурилмалар сотиб олинди,  дастур-жадвал ишлаб чиқилиб, ташқи канал ўтказиш имкониятларини кенгайтириш ва операторлар, провайдерлар ва охирги фойдаланувчилар учун Интернетга чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди”, дейилади “Ўзбектелеком”нинг баландпарвоз гаплардан иборат ахборотномасида
 
Анжуман алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги давлат органлари, ташкилотлари ва корхоналари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси операторлари ва провайдерлари ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун платформа бўлиб хизмат қилиши кўзда тутилган. 
 

Теглар:Ўзбектелеком 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар