У жорий йил компания бош директори лавозимига тайинланган учинчи киши бўлди.
Шу кунгача Назиржон Хасанов “Ўзбектелеком” АК давлат органлари билан ўзаро муносабатлар бўйича директори лавозимида ишлаб келган.
Назиржон Хасанов 1970 йилда туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий: 2002 йилда Тошкент электротехника алоқа институтининг Телекоммуникациялар факультетини битирган. 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1991 йилда “Андижон Телеком” филиалида электромеханик лавозимидан бошлаган.
1991-2005 йилларда “Андижон Телеком” филиалида муҳандис бўлиб ишлаган.
2005 йилдан 2008-йилгача “Ўзбектелеком” АК директори биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2008 йилдан 2014 йилгача “Ўзбектелеком” АК бош директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2015 йилдан 2017-йилгача “Ўзбектелеком” АК техник директори лавозимида ишлаган.
2017 йилда “Ўзбектелеком” АК “Бош коммутация маркази” филиали директори лавозимида ишлаган.
Назиржон Ҳасанов оилали, 3 нафар фарзанди бор.
Таъкидлаш керакки, Ҳасанов жорий йил “Ўзбектелеком” АК бош директори лавозимга тайинланган учинчи шахс бўлди. Ундан аввал Фарҳод Рўзиев ва Шуҳрат Қодиров ушбу лавозимда фаолият олиб борганди.