...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев лавозимидан озод этилади


15:12, 29.10.2018 Жамият
 16 394

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев бугун, 29 октябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилади. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ҳукуматдаги манбаси хабар бермоқда.

Бош вазир ўринбосарининг лавозимидан озод этилиши ҳақидаги ҳужжат стол устида. Унга бугун имзо чекилиши кутилмоқда. 



Хабарингиз бор, ўтган ҳафта охирида ижтимоий тармоқларда олти кишининг ариқдаги сувга тушиб тургани тасвирланган сурат тарқалган эди. Ушбу суратга Зойир Мирзаевнинг алоқадорлиги, у 6 кишини ариққа тушишга мажбур қилгани айтилди. Унинг лавозимидан четлатилишига ҳам мазкур сурат сабаблиги маълум қилинмоқда.
Қамариддин Шайхов, 
QALAMPIR.UZ интернет нашри раҳбари

Теглар:Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар