1 декбргача тармоқлар сиғимини кенгайтириш ишлари олиб борилади.
“Ўзбектелеком” АК интернет тезлигини ошириши учун олиб бориладиган даврда интернет хизматларини тақдим этиш сифатида пасайиш кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
“2018 йилнинг 1 декабрига қадар “Ўзбектелеком” АК Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб борилади. Ушбу даврда Интернет хизматларини тақдим этишда сифат пасайиши кузатилиши мумкин”, дейилади компания хабарида.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбектелеком” АК масъул ходими Юнус Камолов интернет тезлиги айнан Президент Шавкат Мирзиёев айтганидек, 10 баробарга оширилишини таъкидлаганди.

Суннатилла Абдуллаев