Автобус Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига қараб ҳаракатланаётган бўлган.
Автобус Чимкент-Новосибирск йўналишида Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига қараб ҳаракатланаётганда ағдарилиб кетган. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда икки нафар қозоғистонлик ҳайдовчи ва Россиядан уйига қайтаётган 34 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.
Воқеа жойига туман ҳокимияти ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари етиб борган ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиб, шифохонага юборган.
Қизилўрда вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси берган маълумотларга кўра, 2 киши Аральск марказий шифохонасига ётқизилган. 1 киши олган жароҳати натижасида ҳалок бўлган.
Аральск туман ҳокимияти томонидан 17 киши меҳмонхонага жойлаштирилган. Қолганлар ўз ихтиёри билан Новосибирск шаҳрига кетган.